Айрим ҳолларда барча муаммоларнинг асл айбдори – ўзимиз.

Ҳаммамиз ҳам муваффақиятсизликларни бошдан кечирганмиз. Бунинг кўплаб сабаблари бўлиши мумкин, бироқ очиғини айтганда ҳолатларнинг кўпчилиги бир нарсага бориб тақалади: ҳаёт бирор имкониятни таклиф этганида, олға бориш билан боғлиқ босим ва қийинчиликни бартараф этишга интиламиз. Мағлубиятга дарҳол енгилиш осонроқ: орзу йўлида ҳали бизни нималар кутмоқда экан?

Ўз устимизда ишлашни бартараф этиш йўлидаги 10 та асосий омадсизлик сабаблари қуйидагилардир. Улар яхлит стратегияни акс эттиради. Ушбу стратегияларга амал қилиб, муваффақиятсизлик сари қадам қўямиз.  

Фото: Лайфхакер

1. Сиз ажралиб қолишдан қўрқасиз

Ҳар қандай жамият ўз аъзоси ортиқча ишончни намойиш этмаслиги учун уларнинг ҳар бирини кузатади.

Ральф Уолдо Эмерсон, америкалик эссеист, шоир ва файласуф

Одамлар ўзгалар ўзгариши ва уларни ноқулай ҳис этишга мажбур қиладиган ишларни бажаришларини ёқтиришмайди. Ўзингизга ўз идеалингиз йўлида чақириқни намойиш этганингизда одамлар буни шахсий ички мувозанатларига қилинган таҳдид ҳисоблайдилар. Ўзгаларнинг муваффақияти уларни шахсий мағлубиятлари ва бекорга сарфланган салоҳиятлари ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бу анча ноқулай. Шунинг учун кўпчилик сизнинг ҳаракатингизга агрессия билан жавоб беради.

Бу ҳаёт ҳақиқати. Агар бирор буюк нарсага эришишни истасангиз, ўзгача эканингизни тушунишга тўғри келади.

Одамлар сизни ғалати, аҳмоқ, эгоист, эзма, масъулиятсиз, ёқимсиз, қўпол, юзаки, ўзига ишончи бўлмаган, семиз ва кўримсиз деб атайдилар. Сизни «реалликка қайтариш»га интиладилар, ўзингизни «нормал» кишидек тутишингизни истайдилар. Агар ўз ғоя ва истакларингизга етарли даражада ишонмасангиз, узоққа бора олмайсиз.

2. Сизга қатъийлик етишмайди

2009 йилда Карл Марлантес Вьетнам уруши хотираларига бағишланган «Маттерхорн» романини нашр эттирди. Китоб бестселлерга айланди. New York Times уни «уруш ҳақидаги энг чуқур мазмунли ва кишида таассурот уйғотадиган асар» деб атади.

Марлантес бундай муваффақиятга қандай эришди? 35 йил давомида китобни нашр эттиришга ҳаракат қилди. Бу унинг бутун умрининг ярмидан кўпроқ вақт. У қўлёзмани олти мартадан ортиқ қайта ёзган. Китобни ёзиб бўлгач, дастлабки йигирма йил давомида нашриётлар уни ўқиб кўриб, романни рад этишган.