Халқаро велосипедлар куни муносабати билан тез такрорланадиган саволларга диққатимизни қаратамиз.
1. Мен велосипедда учишни хоҳлайман. Менга махсус кийим- бош керакми?

Велосаёҳат хавфсиз ва қулай ўтиши учун керакли анжомларни тахт қилиш лозим.
1.1. Шлем. У йиқилганингизда жароҳатдан асрайди. Бунда йўлингиз масофаси муҳим эмас. Шлемни доимо кийинг. Ўлчамига ҳам эътибор беринг, кичиги бошингизни қисиб қўйса, каттаси ҳар томонга ҳаракатланиб ноқулайлик туғдиради.
1.2. Тор шим ёки леггинси. Кенг этакли шимда сайр қилиш хавф туғдиради, занжирга илиниши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши уларни пайпоқ ичига қистириш ёки махсус илгич ёрдамида ихчамлаштириш зарур.
1.3. Велошортилар. Агар сиз анчагина узоқ масофага юришни мақсад қилган бўлсангиз, велошортилар - зарурат. Уларнинг ички юмшоқ қопламаси сафарни қулай тарзда якунлашга ёрдам беради. Ёнбошингизда пайдо бўлувчи оғриқлар хавфи бирмунча камаяди.
1.4. Қўлқоплар. Тинимсиз руль бошқаруви келтириб чиқарувчи қавариқлардан қўлқопнинг гел қопламали ёстиқчалари асраб боради. Иссиқ кунларда бармоқсиз қўлқоп танлашингиз мумкин.
1.5. Кўзойнак. Қуёш, шамол, чанг ва майда тошчалардан ҳимоя қилади.
1.6. Чуқур қопламали пойабзал. Оёқлар педалга тўғри босилади ва сирғаниб кетмайди.
1.7. Ёрқин рангли устки кийим. Нур қайтарувчи тусдагиси мақсадга мувофиқ.
1.8. Рюкзак. Елкага қулай ўрнашадиган бўлиши лозим.





2. Тушунарли. Велосипедни нима қиламиз?
Эгарни тўғриланг. Велосипедга ўтиринг ва рулни қўлга олинг. Оёқни тўғри қўйишда пастги ҳолатдаги педалга оёқнинг барча остки юзаси билан таяниш ва тиззалар озроқ эгилган бўлиши керак.











