Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк машинаси велосипед ҳайдаб кетаётган 9 ёшли болани уриб кетди. 5 июн куни рўй берган ҳодиса ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ 11 июн куни хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат тахминан 11:30 ларда Байтиш маҳалласи ҳудудидан ўтган D-022 “Нурафшон – Оққўрғон – Янгийўл” автомобил йўлининг 57-километрида рўй берган.
Ҳайдовчи К.Т. (1995 й.т.) МАN TGS русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтда ўзига нисбатан ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган велосипедчи Ю.Э.ни (2016 й.т.) уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Бола турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Воқеадан 6 кун ўтиб берилган расмий ахборотдан боланинг ҳозирги аҳволи ҳақидаги маълумот жой олмаган.
Янгийўл тумани ИИБ тергов олиб бормоқда.











