Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сохта ҳужжат билан қарийб 750 млн сўм божхона имтиёзига эга бўлган тадбиркор аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани (Наманган вилояти) бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро Б.Я. қариндоши Н.М. номига “Я.Т.” хусусий корхонасини ташкил этиб, корхонани норасмий равишда бошқариб келиб, Хитой Халқ Республикасидан 21,6 минг АҚШ долларлик тикувчилик хом ашёлари ва маҳсулотларини импорт қилиб, божхона органларига “тикувчилик цехи” ташкил қилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тақдим этиб, 742,2 млн. сўм божхона имтиёзларини олишга эришиб, импорт қилинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолиятига йўналтирмасдан, 171,6 млн. сўмлик маҳсулотларни сотиб юборганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Б.Я. амалга оширилган товар айланмаларини ҳисоботлардан яшириш ва давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик мақсадида “Я.Т.” хусусий корхонасини ўзи раҳбарлик қиладиган “Ф” хусусий корхонасига қўшиб юбориш (бирлаштириш) орқали тугатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Я. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026