Болаларни қандай қилиб тўғри тарбиялаш мумкин? Интернетда тажрибали ота-оналарнинг маслаҳатлари асосида яратилган минглаб китобларни топасиз. Бироқ оддий ўртача статистик болани шакллантиришнинг нима кераги бор? Бадавлат оталар фарзандлари камида ўзлари каби муваффақиятга эришиши учун нималарни ўргатишаётгани ҳақида маълумот олиш анча қизиқроқ.

Сайёранинг энг бадавлат кишилари рўйхатини ўрганиб, бутун дунёдаги машҳур корпорация ворисларини тарбиялаш борасидаги айрим фактларга ойдинлик киритдик. Балки улардан баъзилари сизга ҳам асқотар.

Рокфеллерлар сулоласи, Rockefeller & Co бошқарувчилари

Фото: SINA

Рокфеллерлар оиласининг энг қадимий анъаналаридан бири  - оилавий учрашувлар. Бундай йиғилишлар йилига икки марта ташкил этилади. Битта хонада 100 дан ортиқ одам тўпланади. Банк соҳасининг етук вакиллари сулоласида 21 ёшдан катта оила аъзолари учун форумлар ўтказиш ҳам одат тусига кирган. Ушбу тадбирларда муҳим масалалар, жумладан бизнесга оид бўлганлари ҳам муҳокама қилинади.

Ротшильдлар оиласи, N M Rothschild & Sons компанияси эгалари

Фото: © ASSOCIATED PRESS / East News

Бу сулоладаги анъаналар қонунлар тўпламини ёдга солади. Масалан, бизнесдаги муҳим лавозимларни фақат оила аъзолари эгаллаши мумкин, ёлланма ишчиларга бундай ваколат берилмайди. Ишга фақат эркаклар киришишлари мумкин, бевосита меросхўрлар ҳам айнан улар саналади.  

Мари Шанталь, Duty Free империяси меросхўри, ва Греция тахти шаҳзодаси Павел

Фото: © mariechantal22 / Instagram

Мари Шанталь бола тарбиясида интизом муҳим деб ҳисоблайди. Дастлаб дарслар, кейин сайр, ундан кейин эса уйга ўз вақтида қайтиш керак. Болалар доим тартибли, озода кўринишда бўлиши лозим. Тозаликка нафақат ташқи кўринишда, балки хоналарда ҳам риоя этилиши муҳим. Ёш миллионерлар ўз хоналарини ўзлари тартибга келтиришларини айтиб ўтиш ҳам ортиқчалик қилмайди.

Билл ва Мелинда Гейтс