07:50 / 06.06.2019
20759

Нурлан Нигматулин Ўзбекистонга келди

Фото: Болат Шайхинов

Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин қўшнилар, вақт синовидан ўтган ҳамкорлардир. Давлатлар ўртасидаги муносабатлар юқори ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланиб бормоқда. Турли даражадаги алоқаларнинг фаоллашуви мамлакатларнинг кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор эканини англатади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси.

Кеча Қозоғистон Республикаси парламенти мажлиси раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери кутиб олди.

Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси парламенти делегацияси Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашиши, Самарқанддаги тарихий ва меъморий обидаларимиз, пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда “Тўлабий” (Қалдирғочбий) мақбарасини зиёрат қилиши режалаштирилган.

Top