08:41 / 06.06.2019
3929

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг эксплуатант сертификати амал қилиш муддати узайтирилди 

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси эксплуатант сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси эксплуатант сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризасига асосан 2019 йил 23 майидан 29 майигача сертификация текширувлари ўтказилди. 

Текширув натижалари бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартида 58-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси эксплуатанти сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларига жавоб бериши аниқланган. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг эксплуатант сертификати 3 йил муддатга, 2022 йил 29 майгача узайтирилди, дейилади хабарда.

Top