Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кобальт»га нималар яширилган эди?
Божхона органлари томонидан маиший техника воситаларини ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда, “Пакана-Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.О бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина тезкор кузатувга олиниб, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро И.Н. хонадонига кириб боргандан сўнг кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида муқаддам қўшни мамлакатдан республикамизга ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 31,2 миллион сўмлик 156 дона гўшт қиймалагичлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026