12:37 / 07.06.2019
5477

Ниғматилла Йўлдошев Нурлан Нигматулин билан музокаралар ўтказди

Фото: Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати

2019 йил 7 июнь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, унда икки мамлакат парламентлараро алоқаларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва яқин қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланиши ўзаро ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантиришда янги давр бўлгани қайд этилди. Ўзбекистонда Қозоғистон раҳбариятининг давлатчиликни мустаҳкамлаш, жамиятда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва фаровонликни сақлаш, шунингдек республика иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга қаратилган самарали сиёсатига юқори баҳо берилади.

Фото: Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати

Томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг янги шаклларини излаш ва уни аниқ мазмун билан бойитиш зарур эканига алоҳида таъкидлади.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Top