Ўзбекистон | 16:00 / 07.06.2019
42047
2 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» премиум таснифидаги автомобиллар мижозларга қачон етказиб берилишини маълум қилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг, соҳа масъуллари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, унда автомобилсозлик тармоғидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

“Ўзавтосаноат” вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистонда келаси беш йилда арзон автомобилларга талаб юқори бўлади.

“Мамлакатда келаси беш йилда арзон автомобилларга талаб юқори бўлади. Шу боис, компания ҳозирча фақат шундай арзон янги моделларни ишлаб чиқишга эътибор қаратади.

Бундан ташқари, премиум таснифидаги автомобиллар шу йил охири - келаси йил бошидан мижозларга етказиб берилади (3та янги модель - таҳ.). Аммо бу моделлар жуда кам миқдорда йирик узелли йиғиш шаклида ишлаб чиқилади”, - деди “Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров.

Бундан олдин, Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти жорий қилиниши хабар берилганди.

Мавзуга оид