Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт ҳокимлиги Британия компаниясининг «Янги Тошкент» лойиҳасига изоҳ берди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Британия меъморчилик компанияси Benoy ўзининг вэб саҳифасида Тошкент шаҳри бош режасининг лойиҳасини эълон қилганди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу ҳақида кўпчилик бир зумда ўз фикрини билдиришга улгурди ва ҳатто уни нотўғри қилинган, деган фикрлар ҳам учраган.
Билдирилишича, бу масалада Benoy фақат ўз режасини тақдим этди. Бу масалада 3 та компаниянинг лойиҳалари кўриб чиқилмоқда, уларнинг орасида Benoy ҳам бор. Тошкент шаҳар ҳокимлигини ва шаҳарсозлик бўйича масъул комиссия тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиб, энг маъқулини танлаши айтилади.
“Дўстлар, сиздан илтимос, янгиликлар ва фактларни ким нашр этаётганлигидан қатъий назар (ахборот саҳифалари ёки машҳур блогерлар) маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширинг. Ҳозирча якуний қарор ва тасдиқланган режа йўқ. Қарор ва режалар тасдиқланса, бу ҳақида расмий равишда хабардор қиламиз”, - дейилади Тошкент ҳокимлиги хабарида.
Мавзуга оид
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
12:58 / 11.02.2026
Тошкентда ижарадаги уйда нарколаборатория ташкил қилган талаба қўлга олинди
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026