Танамиздаги нозик созламаларни назардан қочирсак, «Камроқ тановул, кўпроқ ҳаракат» формуласи доим ҳам ишламаслиги мумкин
1. Ўзини паст баҳолаш
Ҳаддан ташқари шахсий талабчанлик ҳаёт рангларини қоронғилаштиради ва бел айланаси ҳажмини оширади. Оздириш саноати вакиллари семизликдан азият чекувчи одамларни ўзини ёмон ҳис қилишга мажбур қилувчи ва танасига ортиқча танқидий йўл билан муносабатда бўлишга мажбур қилувчи йўлни ишлаб чиқишган. Натижада, бу айёрликка учган шахс таблеткалар, вазн камайтирувчи восита ва тўғри овқатланиш режаларига бир қоп пул сарфлаб юбориши мумкин. Улар эса катта эҳтимол билан самарасиз бўлиб чиқади.
Шахсий ишончи кам одамлар омадсизликка учрашганда алдамчиларни эмас, ўзларини айблашади. Кўнгиллари вайрон бўлиб, қўл силташади ва ўзларини овқатдан тийишни бас қилишади. Озгина вақт ўтиб яна «оздирувчи» воситаларни сотиб олишга киришишади. Лекин бунинг ортида «йо-йо эффекти» деб номланган кучли озиқланиш чекловдан кейин инсоннинг халос бўлганига нисбатан янада кўпроқ вазн олишига туртки бўлувчи натижа ҳосил бўлади.
Қандай курашамиз?
Шахсий қаттиққўлликни камайтиришнинг энг оддий йўли бу психолог билан ишлашдир. Мутахассис миянгизни «таъмирлайди», бу эса ҳаётингизни соддалаштиради. «Б» режаси ҳам мавжуд: самара берувчи йўллар орқали ўз танангиз формасини тўғрилаш. Масалан, калорияларни ҳисоблаш. Ҳа, кичик тафовутлар келиб чиқиши ҳам мумкин.
2. Ҳаяжонланганда кўп тановул қилиш
Овқат асосан ёғли ва ширин бўлганда ўзини қулайроқ ҳис қилишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам аксарият одамлар ҳар қандай тушунарсиз ҳолатга тушишса, чайнашга бирор нима қидириб қолишади. Аёллар стрессга берилганда тамаддига берилишса, эркаклар зерикишнинг ўрнини егуликлар билан босишади.
Бунинг натижасида сиз ортиқча калорияга эга бўлаётган пайтингизда тана ҳаракати ўрнига миянгиз ишлаб тургани учун ёғ қатламлари ҳосил бўлиб боради.
Қандай курашамиз?
Агар сиз юқоридаги муаммони бошингиздан ўткизаётган бўлсангиз, тановулингиз ҳақида кундалик тутинг. Нафақат нима еганингизни, балки унинг сабабини ҳам ёзинг. Масалан, сиз тушликка сэндвич тайёрладингиз, чунки оч эдингиз. Кечки пайтга эса ишдан чалғиш мақсадида шоколадни паққос туширганингиз ҳақида ёзасиз. Қачонки ҳақиқий сабабларни тушуниб етиб, қонуниятлар намоён бўлганида овқатланиш тарзингизни назоратга олиш осонроқ кечади.

















