«Суонси» яримҳимоячиси Дэниэл Жеймс «Манчестер Юнайтед»нинг ёзги трансфер мавсумидаги биринчи хариди бўлиши тўғрисидаги хабарлар тасдиқланди.

«МЮ»нинг Instagram`даги расмий саҳифасида маълум қилинишича, айни пайтга келиб 21 ёшли уэльслик вингер трансфери бўйича келишувга эришилган. Келишув шартлари ҳозирча номаълум.