Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Delta City Тошкентнинг бошқа қисмида қуриладиган бўлди
Delta City юқори технологияли инновацион маркази Тошкентнинг бошқа қисмида қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорида айтилади.
Таъкидланишича, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимига бир ой муддат ичида Жанубий Кореянинг Posco E&C компанияси билан пойтахтнинг бошқа қисмида Delta City юқори технологияли инновацион маркази қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш ва музокаралар натижаси бўйича президент Администрациясига таклифлар киритиш вазифаси топширилган.
Аввалроқ мазкур мажмуа Юнусобод туманида, Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли ва Сандиққўрғон кўчалари чегарасидаги ҳудудда қурилиши режалаштирилганди. «Ўзэкспомарказ», Халқаро бизнес маркази ва «Интерсервис» ҳудудлари қамраб олиниши кўзда тутилганди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026