Ўзбекистон | 11:33 / 11.06.2019
4086
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд Халқаро Туризм ташкилотининг йиғилишига мезбонлик қилади

Фото: KUN.UZ

2020 йили Самарқанд шаҳри Халқаро Туризм ташкилотининг Европа бўйича минтақавий комиссияси 65-йиғилишига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Жаҳон АА хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев мамлакатнинг Халқаро Туризм ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланган муносабати билан ишонч ёрлиғини ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвилига топширди.

ХТТ раҳбари туризм соҳасидаги ижобий ўзгаришларни қайд этиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра ташкил этилган “Буюк ипак йўли” халқаро туризм университети фаолияти ва мамлакатга кириш виза тартиби соддалаштирилгани олқишлади.

Шунингдек, Пололикашвили БМТ Халқаро туризм ташкилотининг Европа бўйича минтақавий комиссияси 65-йиғилишини Самарқандда ўтказишга қарор қилинганини мамнуният билан эълон қилди. 

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид