Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ имтиёзи татбиқ этилмайдиган импорт дорилар сони кўпайиши мумкин
Фото: Александр Рюмин/ТАСС
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Тайёр дори воситалари импортни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи янги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилди.
«Тайёр дори воситалари ва тиббий мақсадлардаги буюмлар импортини тартибга солиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳукумат қарор лойиҳасида « импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси 6 бандида кўзда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган дори воситалари ва тиббий мақсадлардаги буюмлар рўйхати» янги таҳрирда тақдим этилди.
Шундай қилиб, амалдаги рўйхат бўйича тақдим этилган ҚҚСга тортиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сони ортмоқда. Хусусан, 68та дори воситасини 104тага етказиш назарда тутилган.
Қарор лойиҳаси қабул қилинса, у расман эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради.
Мавзуга оид
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
09:51 / 24.01.2026