Баҳриддин Тавашарович Бердияровга Банк-молия академияси ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди. Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу ҳақда ҳукумат қарори имзоланган.
Маълумот учун, Баҳриддин Бердияров айни вақтда мазкур Академиянинг Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда.







