Ўзбекистон | 15:40 / 12.06.2019
15759
1 дақиқада ўқилади

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тайёр.  У 2020 йилдан кучга кириши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланган ва у жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. Кодекс лойиҳаси белгиланган тартибда  қабул қилиниб, тасдиқланса, у 2020 йил 1 январдан кучга кириши назарда тутилган, дейди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Умирзоқов.

«Кузгача, аниқроғи шу ёз ойларида янги таҳрирдаги кодекс лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Унда қишлоқ хўжалиги соҳа вакилларини ҳам ҚҚСга тортиш масаласи кўриб чиқилган, бу масала айнан қандай ечим топиши бўйича якдил қарор йўқ, аммо ташаббус кўрсатилган», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, солиқ сиёсатини ривожлантириш бўйича концепция 2018 йил июнда қабул қилинганди ва янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши таъкидланганди.

Мавзуга оид