Оқ уйнинг Пушти боғида АҚШ ва Польша президентлари Дональд Трамп ва Анжей Дуда матбуот анжуман бераётган вақтда икки давлат етакчиси минбарлари орасида ўргимчак тўр ҳосил қила бошлади. Ушбу ҳолат видеода муҳрланиб қолди.

Матбуот анжуман телевизион трансляциясининг баъзи кадрларида икки президент минбарида ўрнатилган микрофонлар орасида тортилиб турган ва қуёшда аксланаётган исни кўриш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, АҚШ президентлари об-ҳаво яхши бўлганда одатда матбуот анжуманларни очиқ ҳавода ўтказишади.