Жамият | 18:55 / 13.06.2019
6515
3 дақиқада ўқилади

Тошкент Ислом институти талабалари 2018-2019 ўқув йили давомида ўттизга яқин муқаддас диний китобларни тўлиқ ёд олишди

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом университетининг 300 нафар талабалари 2018-2019 ўқув йилида 12та фан доирасида жами 28та муқаддас диний китобларни тўлиқ ёд олишди. 85 нафар талаба буюк муҳаддислардан Абу Мусо ат-Термизийнинг « Сунани Термизий»  асарини тугатишди. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида институт ўқитувчи, талабалари, диний уламо вакиллари иштирокида «Хатми кутуб (муқаддас диний китобларни ўқиб тугатганлик)»  тадбири бўлиб ўтди. 

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Ислом институти ректори Уйғун Ғофуровлар ҳам иштирок этишди.

«Мадрасаларда талабалар муқаддас китобларни ўқиб тугатишса, бу ўзига хос байрам сифатида нишонланган. Диний уламоларнинг дуолари олинган. Мана бугун ҳам узоқ йиллик анъанага содиқ қолган ҳолда, ушбу айёмни нишонлаяпмиз. 2018-2019 ўқув йилида институтнинг 20 нафардан ортиқ ўқитувчилари томонидан 300 нафар талабаларга ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг «Сунани Термизий»  асари матни ва унинг шарҳи ҳамда Имом Таҳовийнинг «Шарҳи Маонил осор»  асари матни ва унинг шарҳи асосий ва факультатив дарс сифатида ўқитила бошланди.

Шу билан бир қаторда, «Ақоид ва фиқҳий фанлар»,  кафедраси ўқитувчилари бошчилигида «Ҳидоя» , «Шарҳул виқоя» , «Канзуд дақоиқ» , «Ал-ашбоҳ ван назоир» , «Нурул анвор» , « Усулуш Шоший» , «Шарҳу Ақоидун Насафия» , «Зовъул маолий» , «Интибоҳотул муфида»  каби кўплаб китоблар ўқиб тугатилди» , дея маълумот берди Ғофуров.

Ғофуровнинг таъкидлашича, ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси бошчилигидаги делегация Мисрда Аль-Азхар университетига бўлган ташриф давомида бир қанча йўналишларда ҳамкорлик меморандуми имзолашди. 

Унга кўра, имомлар малакасини ошириш, ўқитувчиларнинг магистратура ва докторантурада илмий иш қилиши, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, халқаро конференциялар, илмий-тадқиқотлар ўтказиш, биргаликда ўқув қўлланма, дарсликларни тузиш режалаштирилган.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов «Хатмул кутуб» да фидойилик кўрсатган устозларни фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти