Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов фейсбукдаги расмий саҳифасида бугунги кунда халқ таълими тизимида учраётган муаммолар хусусида сўз юритди.
Унинг фикрича, баъзи мактаблар нуфузининг юқори бўлиши таълим муассасаси директорининг фаолиятига боғлиқ. Маълум бир нуфузли мактаблар мунтазам равишда текширилиб, уларнинг фаолиятида камчиликлар топишга ҳаракат қилинган. Мақсад - бу орқали кимнидир мазкур мактабга киритишни тезлаштириш бўлган. Ҳозирги қонунчилик ва молиялаш тизимида исталган нуфузли мактаб директорини қамаш мумкин. Шу туфайли улар “қўнғироқчи”ларни мактабга жойлашган.
“Пойтахтимиздаги давлат мактаблари директорлари ойига 2,5 млн. сўм ишлаб топади ($300 камроқ). Уларда хусусий мактаб директорларига нисбатан юклама ва стресс бир неча бор юқори. (Тошкентдаги хусусий мактаб директорларини мен давлат хизматига таклиф қилдим, аммо улар $3000 –$5000 ойликни ортиқча стрессларсиз ва дам олиш кунларида дам олган ҳолда топишларини айтиб ўтиб, рад жавобини беришди).
Мен мазкур мактаб директорларининг ҳаммаси фаришта эканлиги фикридан йироқман. Шубҳасиз, бу директорлар мактабнинг юқори натижага эришишида ҳиссаси жуда катта. Шу туфайли барча мазкур мактабларга интилади ва уларда ўқувчилар сони кўп. (Биз камида уларни ҳимоя қилишимиз керак, сабаби коэффициенти кичик бўлган нолойиқ директорлар бор ҳамда уларнинг ўрнига яхши кадр топиш қийин). Биз уларнинг фаолияти учун яхши шароитлар яратмасак (ҳозирги мактаб бюджети билан буни амалга ошира олмаймиз), фақат жазоласак (микроҳудуд ташқарисидан болани жойлагани учун директорларни қамаш бўйича кўплаб таклифларини ўқидим) улар бошқа соҳага ёки хусусий мактабларга кетиб қолади. Уларнинг ортидан эса директор томонидан яратиб берган шароит учун фаолият юритаётган ўқитувчилар кетади. Бу вазиятдан ким ютади?”, деб ёзади у.
Вазирнинг ёзишича, шу билан бирга, талаб юқори бўлмаган мактабларга аҳамият берилмаган.
“Ўтган йили бу муаммони ўрганишни бошлаганимизда, Тошкент шаҳрида 77 тадан кўп мактаблар (25%) 1 коэффициентидан паст бўлган, яъни қувватига нисбат ўқувчилар кам таҳсил олган. Уларга ўз фаолиятларини тўлиқ ўзгартиришлари ва ўқувчилар сонини ошириш ёки лавозимларини бўшатиш вазифаси қўйилган эди”, дея таъкидлайди Шерматов.

















