Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина мудофаа вазири истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди
Украина мудофаа вазири Степан Полторак истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
"Агарда цивилизациялашган усулда мудофаа вазири тайинланадиган бўлса мен истеъфога чиқишга тайёрман. Сўнгги кунгача ўз бурчимни бажараман ва мудофаа вазири лавозимини топшираман. Янги мудофаа вазирига мен амалга оширган ишдан ўн баравар кўпроғини қилишини тилайман", - деди Полторак.
Аввалроқ Украина президенти маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Руслан Рябошапка Владимир Зеленский яқин вақт ичида янги мудофаа вазири ва хавфсизлик хизмати бошлиғини тайинлаш бўйича олий радага тақдимнома киритишини маълум қилганди.
Ўтган ҳафтада рада ташқи ишлар вазири Павел Климкин, мудофаа вазири Степан Полторак ва хавфсизлик хизмати бошлиғи Василий Грицакнинг истеъфосини қабул қилмади.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026