Қайси шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади? Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.

Қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:

— ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

— уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

— ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

— талабалар ва педагогларнинг болалари;

— етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

— бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

— акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.