Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази 21 июнь кунидан Тошкент шаҳридаги 81та мактабга фақатгина асосий квота бўйича қабул бошланиши ҳақида маълумот берди.
- Асосий квота — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини (кейинги ўринларда асосий квота деб аталади) инобатга олган ҳолда шакллантирилади.
«Қўшимча квота учун қабул фақатгина асосий квота тўлганидан сўнг бошланади.
Ҳар бир мактаб асосий ва қўшимча квоталарни ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда шакллантиради.
Шу боис, ҳар бир мактаб қўшимча квотаси очилиш санаси турли бўлиши мумкин», дейилади Давлат хизматлари марказининг телеграмдаги каналида.

















