25 июнь куни Хоразм вилояти Хива туманидаги «Хива Қоракўл» туризм мажмуасида «Балиқ таомлари фестивали» ўтказилди, деб хабар беради Kun.Uz мухбири.


Фестиваль Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда вилоятда туризм салоҳиятини, хусусан гастрономик туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда ёш ошпазлар Раҳматжон Досметов, Сарвар Ёқубов, Шуҳрат Абдуллаев, Шоҳруҳ Маткаримов, Ферузбек Хажиев, Азамат Отамуродов, Гулора Жуманиязова ва Нодирбек Зарипов ўз кучини синаб кўришди.







Иштирокчиларга балиқ гўштидан бир неча турдаги таомларни тайёрлаш шарти қўйилди. Таомларнинг ўзига хослиги, ёш ошпазларнинг иш услуби, таомларнинг мазаси ва тузи, дизайни Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзолари Эргаш Маткаримов, Фарҳод Исмоилов, Мирзобек Алимов ва Жасур Адамбоев томонидан баҳоланди.




















