Бола тарбияси масаласи жиддий. Оғир руҳий жароҳат, ўз-ўзига шикаст етказиш, асоциал хулқ-атвор ва ҳатто суицид – айрим ҳолларда ота-оналар болаларни ана шундай салбий ҳолатларгача олиб боришади, ҳатто уларга «яхшиликни раво кўришса-да». Психолог Майк Лири оила бахти учун курашда деярли барча ота-оналар йўл қўядиган одатий 20 та хатолар рўйхатини тузди. У мижозларининг хатоларини бошқалар такрорламаслиги учун ота ва оналарни барини яхшилаб ўрганиб чиқишга чақиради.

Чексиз эркинлик
Болани қарорлар қабул қилишга ўргатиш керак. Кичик вазифалардан бошлаб, аста-секинлик билан. Тўлиқ эркин танлов – кичик одам учун зўриқиш ва у эплай олмайдиган муаммо ҳисобланади.
Ортиқча мақтов
Маънавий ва моддий мукофотлар– кучли рағбат эканига шубҳа йўқ. Бироқ шундай ота-оналар борки, улар фарзандларини деярли ҳар бир нарса учун мақташади. Вақт ўтиши билан бола атрофдагиларнинг мақтови ва маъқуллашига тобе ва «мукофотсиз» ҳеч нарса қила олмайдиган одамга айланади.
Бахтли қилишга интилиш
Фарзандини севадиган барча ота-оналар унинг бахтли бўлишини исташади. Бироқ бу ҳисни бошқа одамга «ўтказиб» бўлмайди. Болакайнинг ўзи ижобий ҳисларни туйиши ва унга қониқиш ҳиссини берадиган нарсаларни топа олиши лозим.
Тантиқлик
Болани қанча кўп эркалатишса, унда «мен бирор нарсага эга бўлганимда бахтлиман», деган фикр ўрнашиб қолади. Тарбияга нисбатан бундай ёндашув тобелик ва мажбурий бузилишларга олиб келади.

Ахборот ва жисмоний босим
Ота-оналар қуйидагича ўйлашади: «болада аҳмоқона ғояларга вақт қолмаслиги учун уни максимал даражада банд қилиш лозим». Натижа: одамда “ёниш синдроми” ва ғазаб юзага келади.
Интеллектуал ривожланишга урғу бериш
Ақлли ва ўқимишли бўлиш – ажойиб. Бироқ унга ўта кўп урғу берилса, болада димоғдорлик пайдо бўлади. Айрим ҳолларда эса иккиюзламачилик ҳам кузатилиши мумкин.















