Жамият | 16:35 / 30.06.2019
4559
2 дақиқада ўқилади

Косонда «Ёшлар куни» муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди – фото

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Косон тумани ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлиги бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, «Кекса, зиёли ижодкорлар ёшлар тарбиясига масъул» шиори остида тумандаги 50 нафар кекса зиёлилар ва ёш ижодкорларнинг туман ҳокими билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда ижодкорларга эсдалик совғалари берилди. Шундан сўнг тумандаги «Косондон» корхонаси, «Кўзмунчоқ» нодавлат мактабгача таълим муассасаси ва «Сув ҳавзаси» ҳамда «Қусам ота» зиёратгоҳига саёҳати уюштирилди.

Шунингдек, 30 ёшгача бўлган 15 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлар аравачаси берилиб, 89 нафар уйда таълим олаётган имконияти чекланган болаларга ўқув қуроллари  улашилди. 38 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим болаларга «Беруний» оромгоҳига бепул йўлланмалар берилди.

Тадбирлар доирасида сузиш, шахмат ва футбол мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Байрам муносабати билан тумандаги «Бунёдкор» ўйингоҳида «Гала концерт шоу» ўтказилди.

Бундан ташқари, туман мактабгача таълим бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлиги Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида 39 та мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида «5х5 муваффақият сари» шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бўлимининг  эсдалик совғалари топширилди.

Бардошбек САМАД ўғли тайёрлади

Ғолиб Абдусаломов
Тайёрлаган Ғолиб Абдусаломов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид