Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толимаржон ИЭС хусусийлаштирилади
Жорий йилнинг 30 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Mubadala Utilities компанияси раҳбарияти, Осиё тараққиёт банки ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кун тартибидаги масала жорий йилнинг март ойида БААга олий даражадаги ташриф доирасида эришилган шартномалар доирасида Толимаржон ИЭСни хусусийлаштириш бўлди.
Учрашув давомида электр станцияларни хусусийлаштириш ва унинг қувватини янада ошириш концепцияси тақдим этилди, шунингдек, мавжуд ҳуқуқий шартномадаги келишув ва лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий механизмлари ишлаб чиқилди. Концепция электр станциянинг иш фаолияти ва техник параметрларини батафсил ўрганиш мақсадида делегациянинг Толимаржон ИЭСга олдинги ишчи ташрифи давомида олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган.
Музокаралар якунида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича якдил фикрга келишди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2019 йил охиригача инвестициявий шартнома имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026