Адлия вазирлиги телеграм канали шаҳарларда арзон уй-жой сотиб олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.
Арзон уй-жойларни кимлар олиши мумкин?
Квартиралар жисмоний шахсларга берилади, бунда қуйидагилар устун даража эга бўлади:
• ёш оилалар;
• эскирган уй-жойларда яшаётганлар;
• республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари.
Арзон уйлардаги квартиралар жисмоний шахсларга туман ҳокимликларида тузилган ҳудудий комиссия томонидан бириктирилади.
Квартирани бириктиришда ҳудудий комиссия нималарни инобатга олади?
Квартирани бириктиришда ҳудудий комиссия қуйидаги мезонларни инобатга олади:
• ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара, бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётганлик;
• бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
• кўп болали оила;
• она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
• ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
• оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
• турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.
• таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.
Квартира сотиб олиш учун ҳудудий комиссияга қандай ҳужжатлар топшириш зарур?
• ариза;
• қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

















