Жаҳон | 18:20 / 04.07.2019
11965
1 дақиқада ўқилади
АҚШ сўровига мувофиқ Гибралтар соҳилида Сурияга кетаётган танкер ушланди
Гибралтар ҳукумати Америка ҳукуматининг сўровига кўра Grace 1 танкерини ушлади, деб маълум қилди Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Боррель.
Маълумот берилишича, кема ЕИ санкцияларини четлаб ўтиб Сурияга нефть ташишда гумон қилинмоқда.
ОАВнинг хабарига кўра, танкер Сурияга Эрондан йўл олган.
Евроиттифоқ ва АҚШ санкцияларига мувофиқ, Башар Асад режимига нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ва ундан нефть сотиб олиш тақиқланади.
Мавзуга оид
09:26 / 26.10.2024
РФнинг «соядаги флоти»: Greenpeace 192 та эскирган танкерни топди
08:58 / 29.12.2022
Йирик компаниялар Россия танкерлари учун уруш хавфини қоплаб бермайди
19:27 / 12.08.2022
Хитойлик номаълум харидор Россия нефтини сотиб олиш учун 376 млн доллар сарфлади
23:07 / 03.11.2021