Имомали Раҳмон ўзининг иккита қароргоҳини ёпишга қарор қилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қўрғонтепа ва Кўлоб шаҳарларидаги ўзининг иккита қароргоҳини ёпиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Avesta хабар қилмоқда.
«Тожикистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 62-моддаси ва Тожикистон Республикасининг «Давлат корхоналари тўғрисида»ги қонуни 17-моддасига мувофиқ Тожикистон Республикаси ҳукумати қарор қилади:
«Тожикистон Республикаси президентининг Қўрғонтепа шаҳридаги қароргоҳи» ва «Тожикистон Республикаси президентининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳи» давлат унитар корхоналари ёпилсин.
Тожикистон Республикаси президенти ижро аппарати икки ой муддат ичида ушбу корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ҳал қилсин», - дейилади фармон матнида.
Тожикистон президентининг Кўлоб ҳамда Хатлон вилоятининг Бўхтар шаҳарларидаги қароргоҳларини қуриш тўғрисидаги қарор 2016 йилда қабул қилинганди.
Ҳозирги вақтда «Қасри Миллат» расмий қароргоҳ ҳисобланади. Бино Душанбе шаҳри марказида жойлашган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024