Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Беларусь президенти Александр Лукашенкони Мустақиллик куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Беларусь Республикаси Мустақиллиги куни – мамлакатнинг асосий байрами бўлиб, пойтахт Минскнинг 1944 йилда немис-фашист босқинчиларидан озод қилингани шарафига нишонланади.

Мустақиллик куни байрамини 3 июлда нишонлаш ҳақидаги қарор 1996 йилда бўлиб ўтган референдумда қабул қилинган.

Июнь ойи ўрталарида бўлиб ўтган Беларусь-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойида Беларусга расмий ташриф билан бориши маълум қилинганди.