Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқаро машина бошқаруви вақтида ҳушидан кетиб, «Бўзсув» каналига қулади
Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 12:30ларда Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. “Spark” русумидаги автомобили билан «Бўзсув» каналига тушиб кетган.
Ҳодисага аниқлик киритилганда, фуқаро машина бошқаруви вақтида тўсатдан ҳушидан кетгани маълум бўлган. Натижада, 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган «Бўзсув» каналига қулаган. Машина сувга тўлгандан сўнг, Н.И. дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, машинани каналдан чиқариб олишган. Бу ҳақида фуқаро Н.И. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кўрсатилган ёрдам учун вазирлик вакилларига миннатдорлик билдирган, дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
16:28
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026