Бухородаги марказий деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди
2019 йил 5 июль куни соат 06:00ларда Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасидаги Марказий Деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Бухоро вилояти ЁХБ Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, биринчи бўлинмалар соат 06:05да воқеа жойига етиб борганида савдо дўконларининг том қисмидан қуюқ тутун аралаш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:12да қуршаб олиниб, 07:00да батамом ўчирилган. Ёнғинга жами 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида тадбиркорларга тегишли бўлган савдо дўконларининг 60 кв.метр майдонида том қурилиш конструкциялари ва ичида бўлган савдо маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконларининг 560 кв.метр майдони сақлаб қолинишига эришилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларида юзага келган қисқа туташув натижаси, деб гумон қилинди. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
12:10 / 13.11.2024