Депутат: «Айрим ҳокимларга кўчмас мулкидан айрилиб, ҳаммасидан тўйиб юрганлар номидан махсус «ташаккурлар!»
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграмдаги каналида навбатдаги пост қолдирди. Унда депутат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган муносабат ҳақида фикр билдирган.
“Сўнгги ҳафталарда бузилавериб тренд даражасига чиқиб, “эгилиб” қолган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва талаблар:
- “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси);
- “Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади” (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддаси);
- “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун;
- Президентнинг 01.08.2018 йилдаги 5495-сонли “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 2-3 бандлари;
- Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низоми.
Халқнинг ишончини қозониб, хоҳиш-иродасини ифода этаётган ҳужжатларни оёқости қилиб, “халқ хизматчиси”га айланаётганларга ва айниқса, айрим ҳокимларга кўчмас мулкидан айрилиб, ҳаммасидан тўйиб юрганлар номидан махсус “ташаккурлар!”.
Ҳужжатлар эгиляпти, бироқ сингани йўқ, чунки улар ҳали ҳам кучда. Фақат номаълум вақтгача кўзлар кўр, қулоқлар кар. Шу боис, кўзлар очилгунча ҳурматли “бузувчи” ва “қурувчи”лардан қонунларни ўзлари каби ҳурмат қилишларини сўрардик (кўз очилса қонунлар бузилмайди). Зеро, қонунга ҳурмат – халққа ҳурмат белгиси”, - деб ёзади Расул Кушербаев.
Мавзуга оид
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024