Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ФВВ ходимлари томонидан 24 киши қутқарилди
2019 йилнинг 4 июль куни соат 10:05да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик хизматига телефон орқали Тойлоқ тумани “Зарафшон” маҳалласи “Мирзаполвон” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.А. мурожаат қилиб ёрдам сўраган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 3 июль куни Зарафшон маҳалласи Мирзаполвон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида жойлашган, ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага 24 нафар маҳаллий фуқаро дарёни кечиб ўтишган. Аммо, сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролдан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.
Мазкур ҳолат бўйича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида жами 4 нафар ҳарбий хизматчи ва 6 нафар қутқарувчи зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаро тан жароҳатисиз махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилди.
Мавзуга оид
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
10:11 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар билан танишди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
22:00 / 20.04.2026