Ўзбекистон | 18:05 / 05.07.2019
9317
2 дақиқада ўқилади

Видео: зенитчилар ўқув-жанговар машқларни бажарди

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг зенит батареяси шартли душманнинг ер усти нишонларини яксон қилиш бўйича амалий машқларни бажарди.

«Гарнизоннинг чўл ва қумли полигонида жазирама иссиқ ва қум бўронлари эсишига қарамай ҳарбий хизматчилар шартли душманнинг зирҳли техникаларини бирма-бир яксон этди.

Катта лейтенант Фаррух Йўлчиев бошчилигидаги зенитчилар дивизиони ҳарбий округдаги энг яхшилардан бири ҳисобланади. Муддатли ҳарбий хизматчилар бу каби амалий машғулотларда иккинчи бор қатнашаётганига қарамай, ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри тузиб чиқди ва нишонларни аниқ яксон қилди.

Шу билан бирга полигонда Хоразм вилояти қуруқликдаги қўшинларининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ўртасида «Энг яхши мутахассис» танлови биринчи босқичининг «Энг яхши олиб юрилувчи ракета зенит қурилмаси мутахассиси» ва «Энг яхши зенит қурилмаси ҳисоби» йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди. Лейтенанат Абдулатиф Абдуҳалилов бошчилигидаги ЗРҚ ҳисоби биринчи босқичдан муваффақиятли ўтиб, иккинчи — округ босқичига йўлланма олди.

Зенитчилар жисмоний тайёргарлик, назарий билим ва қурилмани амалиётда тўғри қўллай билиши каби нормативларни ҳам топшириб, шундан сўнг шартли душманнинг ер усти нишонларига қарата ўқ узди», дейилади Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Мавзуга оид