Жамият | 08:49 / 05.07.2019
26270
1 дақиқада ўқилади

Янги автомобилларни 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилиш таклиф этилди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш вақти келди. 

“Мамлакатимизда мазкур жараённи халқаро стандартлар ва қоидаларга мослаштириш лозим. Шу сабабли, ушбу тартибни жорий этиш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда янги ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Мавзуга оид