Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида содир этилган портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчи ташкилоти ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Портлаш жума намози вақтида содир этилган.
Теракт оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳатланган, деб хабар қилди Reuters маҳаллий маъмурият матбуот хизматига таяниб.
Аввалроқ Pajhwok агентлиги ҳужум натижасида 21 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди.

















