Америка Кубогида учинчи ўрин учун Аргентина ва Чили терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Сан-Паулудаги «Арена Сан-Паулу» стадионида кечган учрашувда аргентиналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Аргентиналиклар 12-дақиқадаёқ Серхио Агуэронинг зарбасидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олди. 10 дақиқа ўтиб Пауло Дибала жамоаси устунлигини оширди.
Ўйиннинг 37-дақиқасида Аргентина етакчиси Лионель Месси ва Чили яримҳимоячиси Гари Медель ўртасида зиддият келиб чиқди ва ҳакам уларнинг иккисини ҳам майдондан четлатди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида, 59-дақиқада чилиликлар ҳисобни қисқартиришди - Артуро Видаль пенальтидан унумли фойдаланди. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармай қолди.
Америка Кубоги яримфиналида аргентиналиклар Бразилияга 0:2 ҳисобида, чилиликлар Перуга 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Америка Кубоги-2019
3-ўрин учун ўйин
Аргентина – Чили 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 12 Агуэро, 2:0 – 22 Дибала, 2:1 – 59, пенальти Видаль.
Аргентина – Армани, Фойт, Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, де Пауль, Паредес, Ло Чельсо (Фунес Мори, 90), Месси, Дибала (Ди Мария, 67), Агуэро (Суарес, 81).
Чили – Арьяс, Медель, Хара (Марипан, 50), Диас, Пульгар, Исла, Босежур, Арангис (Кастильо, 83), Видаль, Варгас, Санчес (Фернандес, 17).
Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пульгар (45), Пеццелья (57), Паредес (63), Фойт (79), Тальяфико (90).
Четлатишлар: Медель (37), Месси (37).