Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг туризм бўйича кенгаши йиғилиши ҳамда МДҲ давлатларининг I туристик ярмаркаси иш бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларни сонини орттириш, «ҳамкорлик ва аҳил қўшничилик» руҳини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аққуловнинг очилиш маросимидаги нутқида таъкидлаб ўтишича, бугунги кунда мамлакатимизда маданий мерос объектлари сони 7,4 мингдан ошади, 4та шаҳар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига қўшилган.
«Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, туризм маҳсулотларини диверсификация қилиш ва Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Масалан, шу йилнинг май ойида Самарқанд вилояти туризм соҳасининг комплекс таҳлили, жумладан, Самарқандга ташриф буюрган туристлар ўртасида сўров ўтказилди. Унга кўра, МДҲ давлатларидан ташриф буюрган туристларнинг 70 фоизи Самарқандда 2 кундан 4 кунгача бўлишади, МДҲ давлатларидан келадиган туристларнинг аксарияти Ўзбекистонга оилавий ёки гуруҳлар таркибида келишади. Албатта, биз эришган натижаларимизда тўхтаб қолмаслигимиз керак. Биз хизматни яхшилаш, туризм соҳасидаги кадрларни тайёрлаш борасида кўпгина ишларни амалга оширишимиз керак», — дея Абдулазиз Аққуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Туристик ярмарканинг очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этди.
Kun.uz мухбирига интервью берар экан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аққулов жумладан шундай деди:






















