The Economist ва The Guardian журналисти Жоанна Лилис Ўзбекистонда аккредитация олди
Британиялик журналист Жоанна Лилис Ўзбекистонда аккредитация олди. Бу ҳақда унинг ўзи 8 июль куни Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
Delighted to hear that I am now accredited as @TheEconomist correspondent in #Uzbekistan! Great news, a sign of openness to foreign media, and I look forward to fruitful reporting. With grateful thanks to @UzMFA https://t.co/pUC9xvlU3g
— Joanna Lillis (@joannalillis) July 8, 2019
Жоанна Лилис The Economist, The Guardian ва Eurasianet каби нашрлар учун мақолалар ёзади. Сўнгги 14 йил давомида у Қозоғистонда яшаб, ишлаяпти. 2018 йилнинг ноябрида Жоанна Лиллис Лондонда «Dark Shadows: Inside the Secret World of Kazakhstan» («Зулматдаги соялар: Қозоғистон сиёсий саҳнаси ортидаги сирлар») китобини тақдим этди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Жоанна Лилис Ўзбекистонда аккредитация олган ягона хорижий журналист эмас. Жорий йилнинг 4 июнь куни Авазбек Тоҳиров республика Ташқи ишлар вазирлигида Би-Би-Си телерадиокомпанияси мухбири сифатида аккредитациядан ўтказилди.
Бир йил муқаддам «Америка Овози» ўзбек таҳририяти мухбири Навбаҳор Имомова Ўзбекистонда аккредитация олди. 2019 йил апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Фергана» нашрининг Тошкентдаги мухбири Андрей Кудряшовга хорижий нашр мухбири сифатида аккредитация гувоҳномасини берди.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
09:36 / 24.11.2023
Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ ҳузурида аккредитациядан ўтди
16:09 / 25.06.2022
Бобур ҳақидаги китоб The Guardian эътирофига сазовор бўлди
08:36 / 25.01.2021