Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тинчлик ўрнатиш бўйича жараён Афғонистон халқи раҳбарлигида амалга оширилиши лозим». Ўзбекистоннинг Доҳадаги конференция юзасидан баёноти
Фото: Wikimedia Commons
Ўзбекистон Доҳадаги (Қатар) афғонлараро конференция қарорларини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, томонларнинг афғонлараро кенг қамровли музокаралар орқали барқарор тинчликка эришишга содиқлиги Афғонистон муаммосини ҳал қилишнинг ягона тўғри йўлидир.
“Ўзбекистон доим тинчлик жараёни мамлакатнинг барча сиёсий кучлари ва этник гуруҳларини қамраб олиши керак деган қатъий фикрда бўлган. Бунда бош ролни афғонларнинг ўзлари ўйнаши керак.
Мамлакатда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш бўйича сиёсий жараён афғонларнинг ўзлари томонидан ҳамда Афғонистон халқи раҳбарлигида амалга оширилиши лозим”, - дейилади баёнотда.
Билдирилишича, шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни бундан кейин ҳам давом эттиришга тайёр экани айтилади.
Бундан олдин, Ўзбекистон яна Кобул ва «Толибон» музокаралари учун майдончага айланиши мумкинлиги хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026