Миллий гвардия ходими «Қўйлиқ» бозори ёнидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди
2019 йил 9 июль куни соат 21:40лар атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган.
Миллий гвардия хабарига кўра, ёрдамга ошиққан айрим фуқароларни тўхтаб туришга мажбур қилган қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б. эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда фуқаро А.Б.га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган, дейилади Миллий гвардия хабарида.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
13:15 / 14.05.2024