Тошкентдаги бир қатор бозор ва савдо комплекслари оммавий сотувга чиқарилади. Бу 27 июлда имзолаган «Тошкент шаҳрини 2026−2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент белгиланган.

Қарорга илова қилинган рўйхатдан «Авиасозлар», «Қорақамиш», «Қўйлиқ», «Наврўз», «Сергели», «Фарҳод» деҳқон бозорлари, «Бек тўпи» ва «Ўрикзор» савдо комплекслари бор. Умуман олганда, Наврўз бозорининг 7 та, Сергели бозорининг 6 та, Қорақамиш бозорининг 5 та филиали ва Юнусобод бозорининг 2 та шохобчаси ҳам аукционга чиқарилади.

Мазкур объектларни сотувга тайёрлаш ва савдоларни ташкил этишда «Тошкент инвест компанияси» буюртмачи сифатида иштирок этади. Компания ҳар бир объект бўйича тайёр бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва шу асосда активлар савдога қўйилади. Бунда кўчмас мулк утилизация қиймати бўйича, ер участкалари эса ер солиғи ставкасининг энг юқори пасайтирувчи коэффициенти қўлланилган ҳолда баҳоланади.

Сотувга қўйиладиган бозор ва савдо комплекслари ўрнида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар мажмуалар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш шарти белгиланган.