Ўзбекистон | 11:12 / 10.07.2019
29922
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти давлат бюджетига ўтказилади 

Фото: KUN.UZ

Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
 
Ҳужжатга кўра, 2019 йил охиригача Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлар сони 2,5 млнга етказилади ҳамда 2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар тизимга уланади.
 
Бунинг учун Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 100 млрд сўм маблағ ажратилади.
 
2020 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти Жамғармадан Давлат бюджетига ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид