Жаҳон | 12:29 / 12.07.2019
33639
2 дақиқада ўқилади

Зеленский офисида тинтув ўтказилди

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Тарас Петренко

Украина терговлар давлат бюроси Украина президенти Владимир Зеленский офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда куч тузилмаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Главком” нашри хабар берди.  

Терговчилар мажлислар баённомалари юритилиши билан қизиқишган ва Пётр Порошенко президентлиги вақтида бу хоналарда махфийлик даражасини таъминлаганларни сўроқ қилишган. Жумладан, бу ҳарбий операцияларни режалаштириш билан боғлиқ мажлисларга тааллуқлидир.

Шунингдек, терговчиларни мажлислар вақтида ким нима гапиргани, ким буйруқлар бергани ва “ўта махфий” белгиси остидаги ҳамда давлат сири сақланган ҳужжатларни ким имзолагани ҳақидаги маълумот қизиқтирган. “Ушбу маълумотлар бошқа давлат, аниқроғи Россия манфаатлари йўлида йиғилганига гумон бор”, деб айтган манба.

28 май куни Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Данилюк ҳокимиятга Владимир Зеленский келгандан кейин назорат марказидаги барча мониторлар ечиб олингани ва махфий ахборот сақлаган серверлар узиб қўйилганини маълум қилган. Данилюк ҳозирда бу техника қаерда эканлигини билмаслигини айтган. Порошенко матбуот котиби Святослав Цеголко техника Порошенконинг пулига ижарага олингани, уларда махфий ахборот сақланмаганини айтган.

Мавзуга оид