Ўзбекистон | 15:32 / 13.07.2019
20897
2 дақиқада ўқилади

Алишер Султонов: «Тотал тартибга солиш, тушунарсиз лимитлардан воз кечишимиз керак»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда келажакда электр энергияси ва газга тарифлар бозор томонидан тартибга олинади. Бу ҳақда энергетика вазири Алишер Султонов Kun.uz’га интервьюсида маълум қилди.

«Тарифларни 3 йилга музлатиб қўйиш аслида мораторий эмас, бу халқаро амалиёт. Сўнгги икки йилдаги асосий ўзгаришлар нимадан - бу чуқур таҳлил, халқаро тажриба натижаси. Иқтисодиётимиз кучли ривожланмоқда, биз иш ўринларини яратишимиз керак. Бунга эса энерготашувчилар ишлаб чиқаришни ошириш керак. Ёки ўзимиз ишлаб чиқаришимиз, ёки сотиб олишимиз керак. Мораторий эса халқаро тажрибадир. Келажакда тарифлар бозор томонидан тартибга олинади, тарифлар уч йилга ўрнатилиши нормал ҳисобланади. Бу иқтисодий сектор қисқа муддатли истиқболда нималар қилиши, нималар ишлаб чиқариши мумкинлигини белгилаб олишда қўл келади. Оддий бизнес режа. Бу ўйин қоидалари барча учун бирдек бўлиши учун қилинмоқда.

Кўплаб мамлакатлар бунга ҳалигача етиб келмади. Таклиф талабдан кўп бўлиши керак, жамият менталитети ҳам бунга тайёр бўлиши лозим. Биз социалистик иқтисодиёт, тотал тартибга солиш, тушунарсиз лимитлардан воз кечишимиз керак. Бунинг ҳаммасини бозор ҳал қилиши лозим. Биз бу тезроқ юз беришига интилмоқдамиз. Қонунчилик базаси биринчи босқичда яратилди. Ёқилғи-энергетикада катта ўзгаришлар юз бермоқда», - деди Алишер Султонов.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Мавзуга оид