Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ва Канада ОАВ эркинлиги бўйича Глобал коалиция тузилишини эълон қилди
Буюк Британия ва Канада ташқи ишлар вазирлари Жереми Хант ва Христя Фриланд ОАВ эркинлиги бўйича Глобал коалиция тузилишини эълон қилди.
"Коалиция ОАВ эркинлиги таҳдид остида қолганида ҳамкорликда чоралар кўришга ва бутун дунёда ОАВни қўллаб-қувватлашга расмий ваъда бериб имзолаган ҳукуматлар томонидан тузилади", - дейилади Буюк Британия ТИВ хабарида.
Коалиция тузиш тўғрисидаги қарор Лондонда бўлиб ўтган ОАВ эркинлиги бўйича глобал конференция якунларига кўра қабул қилинди. Бундай конференциялар ҳар йили ўтказилади, 2020 конференция Канадада бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, дунёнинг турли бурчакларида ОАВ эркинлиги борган сари таҳдид остида қолмоқда.