Навбатдаги афғонлараро учрашув уч-тўрт ҳафтадан сўнг Самарқандда бўлиб ўтади. Бу ҳақда якшанба куни 1TV телеканали яқинда Доҳада бўлиб ўтган афғонлараро конференция иштирокчиларига таянган ҳолда хабар берди.
Қатар пойтахтида 7-8 июль кунлари Қатар ва Германия томонидан ташкил этилган Учинчи афғонлараро конференция бўлиб ўтди. Унда «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси делегацияси ҳамда афғон сиёсатчилари иштирок этди. Учрашувда Афғонистон ҳукумати вакиллари ҳам қатнашган. Анжуман якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.
Бундан олдин, Кобул ва «Толибон» ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилиши билан Ўзбекистонда навбатдаги музокаралар бўлиб ўтиши мумкин экани хабар қилинганди. Бу ҳақда ГФРнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потцель афғон журналистларига маълумот берган.
«Тинчлик ўрнатиш бўйича жараён Афғонистон халқи раҳбарлигида амалга оширилиши лозим». Ўзбекистоннинг Доҳадаги конференция юзасидан баёноти














